Уюшма ҳақида
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Уюшманинг асосий вазифаси — пилла етиштириш, уни қайта ишлаш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришдан иборат.
Уюшма таркибига барча ҳудудлардаги «Агропилла» ташкилотлари, пиллачилик кластерлари ва қайта ишлаш корхоналари киради. Ўзбекистон хом ипак ишлаб чиқариш бўйича дунёда Хитой ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда туради.